21 Апрел 2025 йил
86
Автомашинадан "Гашиш" гиёҳванд моддаси топилди
2025 йилнинг 17 апрель куни Янги Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан "Фурқат" маҳалласи ҳудудида шубҳали ҳаракатлар содир этган 2002 йилда туғилган М.Х бошқарувидаги "Спарк" русумли автомашина тўхтатилиб, текширилганда, ушбу автомашинанинг орқа қисмида соф оғирлиги 0,28 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати