Автомашинадаги пулларни ўғирлаган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 14 август куни, Мингбулоқ тумани «Тегирмонбоши» маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган M.A. мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, Дамас русумли автомашинасини яшаш уйи олдига қўйиб қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланиб, автомашина салонида бўлган 5.500.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мингбулоқ туман ИИБ ЭКГ ходимлари томонидан автомашинани кўздан кечириш давомида, қўл бармоқ излари олиниб, текширилганида, ушбу қўл бармоқ излари, Мингбулоқ тумани «Пахтакор» маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган E.O. бармоғига мос келганлиги аниқланиб, Мингбулоқ туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни O.Е. содир этганлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати