31 Октябр 2025 йил 145

Автомашинадаги «Гашиш» манзилига етиб бормади

Жорий йилнинг 9 октябрь куни, Наманган вилоят ИИБ ходимлари ҳамда Янги Наманган туман ИИБ профилактика инспекторлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Янги Наманган тумани «Фурқат» маҳалласи ҳудудида, Янги Наманган тумани «Оромгоҳ» маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган Й.С. бошқарувидаги «Собалт» русумли автомашинасини тўхтатилиб текширилганида автомашинада целлофан пакетга ўралган, оғирлиги 99,99 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech