25 Сентябр 2025 йил 99

Автомашина салонидан таркибида психотроп модда мавжуд бўлган дори воситалари топилди

"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлик" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 21 сентябрь куни Норин тумани "Мустақилликнинг 20 йиллиги" маҳалласида яшовчи фуқаронинг ўзига тегишли бўлган автомашинаси холислар иштирокида текширилганда, автомашинанинг ички салонидан 4 дона «Снуп», 4 дона «Тропикамид», 1 дона «Ринит», 1 дона «Тауфо» ҳамда 3 дона оқ-қизил рангли шубхали дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech