25 Сентябр 2025 йил 69

Автомашина салонидан «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилди

"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлик" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 20 сентябрь куни Янгиқўрғон тумани «Янгиобод» маҳалласида яшовчи фуқаронинг ўзига тегишли бўлган автомашинаси холислар иштирокида текширилганда, автомашинанинг ички салонидан 10,01 грамм бўлган «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech