28 Май 2025 йил 307

Автомашина салонида гиёҳванд модда сақлаган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 15 май куни Наманган тумани ИИБ ҲПБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Нўғайқўрғон” маҳалласи ҳудудида жойлашган умумий овқатланиш шаҳобчаси олдида, Наманган тумани, “Қумқўрғон” маҳалласида яшовчи, 2004 йилда туғилган, фуқаро М.Шга тегишли бўлган “Кобалт” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида, салон қисмида соф оғирлиги 0,58 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech