28 Май 2025 йил
299
Автомашина юкхонасида “Гашиш” сақлаган шахснинг ҳаракатлари фош этилди
Жорий йилнинг 15 май куни Тўрақўрғон тумани ИИБ ходимлари томонидан, Наманган шаҳар, “Мустақилликнинг 5 йиллиги” маҳалласида яшовчи, 1965 йилда туғилган, фуқаро А.Снинг бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашинаси кўздан кечирилганида, автомашинанинг юкхонасида соф оғирлиги 4 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати