30 Май 2025 йил 339

Автомашина йўловчисининг ёнидан гиёҳванд модда аниқланди

Жорий йилнинг 10 май куни “Қорадори-2025” тезкор тадбири давомида, вилоят ИИБ ва Янги Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан, “Гулистон” маҳалласи ҳудудида, Наманган шаҳар, “Янги йўл” маҳалласида яшовчи, 2003 йилда туғилган, фуқаро Д.С “Нексия” русумли автомашинада йўловчи сифатида кетаётган вақтида тўхтатилиб текширилганида, унинг ёнидан соф оғирлиги 0.63 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech