14 Апрел 2022 йил
545
Автоҳалокатга учраган пиёда шифохонага ётқизилди
2022 йил 13 апрель куни соат 10:00 ларда, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган Кобальт русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четида кетаётган пиёда, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 2004 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
Натижада, пиёда ўнг билак суяги ёпиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати