14 Июл 2021 йил 347

Автоҳалокатда вояга етмаган велосипедчи тан жароҳати олди.

Жорий йил 6 июль куни соат 09:10 ларда, Давлатобод тумани Ўрта Ғирвон МФЙ ички йўлида ЗИЛ-ММЗ554 русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда йўлнинг ўнг четида ҳаракатланиб кетаётган
2006 йилда туғилган велосипедчини уриб юборган.

Натижада, велосипедчи ўнг оёқ болдир суягининг синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech