Автоҳалокатда пиёда ва йўловчилар жароҳат олди.
Жорий йил 3 декабрь куни соат 21:30 ларда Наманган шаҳар Давлатобод тумани Юқори Ғирвон МФЙ ҳудудида, 1999 йилда туғилган фуқаро Ласетти русумли автомашинасини бошқариб бораётиб ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда чап болдир суягини ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 12 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-модаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
27 ноябрь куни соат 11:45 ларда Гўрмирон МФЙ ҳудудида 1992 йилда туғилган фуқаро М-412 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Натижада, пиёда бош мия ёпиқ шикасти, орқа мия лат ейиши ташҳиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 12 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2 декабрь куни соат 14:00 ларда Пунгон-Наманган йўлининг 65 км.да Наманган туманида яшовчи фуқаро Дамас русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Нексия русумли автомашинаси билан тўқнашган. Натижада, Дамас автомашинасида бўлган йўловчи кўшма шикаст, бош мия очиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 11 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
3 декабрь куни соат 13:30 ларда, Косонсой-Тўрақўрғон-Мингбулоқ йўлининг 45 км.да 1974 йилда туғилган фуқаро Ласетти русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли пиёдани уриб юборган.
Натижада, пиёда бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 12 декабрь куни Ўз.Р.ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
12 декабрь куни соат 17:30 ларда, “Учқўрғон-Ҳаққулобод” йўлининг 13,2 км.да Учқўрғон тумани Шархончек МФЙ Мустақиллик кўчасида, 1996 йилда туғилган фуқаро Андижон вилоятида яшовчи, фуқарога тегишли “Жентра” русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Норин туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Дамас русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада, Дамас русумли автомашина ҳайдовчиси чап қўл суягининг ёпиқ силжиб синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати