7 Август 2021 йил 348

Автоҳалокат оқибатида пиёда шифохонага ётқизилди.

2021 йил 29 июль куни соат 11:30 ларда, Янги Наманган тумани И.Каримов кўчасида, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинани бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1954 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда ўнг оёқ болдир суягини ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech