23 Сентябр 2020 йил
580
Автоҳалокат натижасида пиёда жароҳат олди.
Шу йил 2 сентябрь куни соат 16:30ларда, Хаққулобод-Чинобод йўлининг 4 км.да, Учқўрғон туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро, HUNDAI PORTER русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Норин туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, 2013 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
Натижада, жабрланувчи қорнини ёпиқ шикастланиши, талоқни 2-босқичли ёрилиши, катта чарвини йиртилиши, ичак тутқичлари ва қорин парда сохаси гематомаси жароҳат ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 22 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати