29 Январ 2021 йил 426

Автобусда ўғирлик содир этилди.

2021 йил 27 январь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 09:00 ларда, Наманган шаҳар “Янгибозор” бозори ҳудудида автобусда ҳаракатланиб кетаётган вақтида номаълум шахс, чўнтагида бўлган нархи 2.000.000 сўмлик “Samsung А21” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Наманган вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 3-отряд ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2012 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан судланган, 1986 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 28 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech