Автобусда ўғирлик содир этган аёлга жиноят иши қўзғатилди.
Жорий йил 14 февраль куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 15:00 ларда, Наманган шаҳар Чорсу-Бунёдкор йўналишида ҳаракатланувчи автобусда йўловчи сифатида кетаётган вақтида номаълум шахс, сумкасида бўлган 225.000 сўм пулллари ва 100 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати