Автобус йўловчисининг чўнтагидан “Гашиш” топилди.
11 декабрь куни соат 10:30 ларда, Учқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Учқўрғон-Наманган йўналишда ҳаракатланиб кетаётган автобусда бўлган йўловчи, Чортоқ туманида яшовчи, 1963 йилда туғилган фуқаронинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнида бўлган спорт кийимининг ўнг чўнтагидан целофан пакетга ўралган, ўткир ҳидли, жигарранг рангли модда борлиги ва қўлида бўлган пакет ичида SF-400 русумли электрон тарози борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун Учқўрғон тумани ИИБга олинган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 9,75 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 12 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати