5 Декабр 2022 йил 755

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хавфсизлик бўйича офицер ўринбосари Л. Нуэн билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВда хавфсизлик бўйича офицернинг янги тайинланган ўринбосари – АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасининг хориждаги жиноий тергов бўйича терговчиси Линда Нуэн билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасининг хориждаги жиноий тергов бўйича бўлими ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг энг муҳим йўналишларини муҳокама қилдилар.

Томонлар, шунингдек, 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакилларининг тажриба алмашиш ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг ноқонуний миграцияга қарши кураш ва мигрантларни вақтинча сақлаш марказлари фаолияти билан яқиндан танишиш, АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг одам савдоси, гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланиши, терроризм ва бошқа турдаги жиноятларга қарши курашиш соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганиш бўйича амалий машғулотлар ва ўқув курсларини ташкил этиш орқали Ўзбекистон ички ишлар органлари ходимларининг малакасини ошириш мақсадида АҚШга ташрифи ташкил этиш масалаларини ҳам муҳокама этдилар.

ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Text to speech