11 Апрел 2022 йил
422
Арзон уй-жой олиб беришни ваъда қилган шахс фирибгар бўлиб чиқди.
2022 йил 11 март куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил сентябрь ойида Уйчи туманида яшовчи, 2021 йилда Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан судланган, 1980 йилда туғилган таниши уни ишончига кириб, арзон уй-жой олиб беришлигини айтиб, 400 АҚШ доллари ва 1.500.000 сўм пулларини олиб, унга уй-жой олиб бермай, пулларини эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати