Қаровсиз қолдирилган хонадон тунаб кетилди.
2021 йил 28 январь куни, Чуст туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 27 январь кунига ўтар кечаси яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдалган номаълум шахс, яшаш уйи ҳовлисига очиқ қолган дарвоза орқали кириб, хонадаги сандиқ ичида бўлган 10.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Чуст туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари, ЭКГ эксперти ҳамда ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 28 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати