31 Август 2021 йил 529

Ариққа ағдарилган автомашина ҳайдовчиси вафот этди.

2021 йил 24 август куни соат 16:00 ларда, Ҳаққулобод-Учқўрғон йўлининг 12 км.да, Учқўрғон тумани Шархончек МФЙ ҳудудида, Уйчи туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган фуқаро, Наманган шаҳрида яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқарони номида бўлган ВАЗ-2106 русумли автомашинасини ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, бошқарувни йўқотиб, закан ариққа ағдарилиб кетган.

Натижада, ҳайдовчи бош мия ёпиқ шикасти, болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонада кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 26 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech