Ҳар баҳорда шу бўлар такрор.
Ўзбек халқида азалдан тўю тантаналар, шодиёна кунларни бунёдкорлик, ободонлаштириш ва албатта саховатли амаллар билан кутиб олиш одат тусига кирган.
Шу боисдан Наврўз айёми муносабати билан Республикамиз бўйлаб 13-14 март кунлари умумхалқ хайрия хашари дея эълон қилинди.
Наманган вилояти ИИБ, унинг ҳудудий бўлимлари ва соҳавий хизматлари томонидан ҳам айёмни муносиб қарши олиш мақсадида ходимлар иштирокидаги хашар тадбири қизғин тайёргарлик ва кўтаринки руҳ билан бошланди.
Дастлаб қахратон қишнинг захридан омон чиққан ерлар юмшатилиб, нихол экишга хозирланди. Шундан сўнг манзарали ва мевали дарахтларнинг кўчати яхши ниятлар билан ерга ўтқазилди.
Ҳайрия ҳашари давомида ходимлар ўзлари фаолият олиб борадиган бино атрофларини ободонлаштириб, бино кўркига тўсқинлик қилаётган ортиқча ўт ўланлар ва дарахтларни қуриган шохларидан озод қилишди.
Ҳашар доирасида ИИБ томонидан нафақат ўз худудини ободонлаштириш балки эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларнинг ҳам ҳолидан хабар олиб, уларнинг хонадонларида қурилиш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш режалаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати