28 Июн 2021 йил
388
“Андроид” ўғриси қўлга олинди.
Жорий йилнинг 26 июн куни, Уйчи туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 24 июнь куни соат 15:00 ларда “Шавкат” исмли шахс, Уйчи туманида жойлашган умумий овқатланиш ошхонасидаги стол устида бўлган нархи 2.600.000 сўмлик “Rеdmi Not-6” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат бўйича олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Уйчи туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 26 июнь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати