3 Июн 2021 йил 368

Андижонлик фуқаронинг ўғирланган телефони Наманган ИИБ ва МГ ходимлари томонидан топиб берилди.

Жорий йил 31 май куни, Андижон вилояти Шахрихон туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 19:50ларда, Наманган шаҳридаги
“З.М.Бобур” номли истироҳат боғида юрган вақтида номаълум шахс, эгнидаги шимининг чап чўнтагидан нархи 2.500.000 сўмлик “Редми-8” русумли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ЖҚГ бошлиғи ва вилоят МГ 82923-сонли ҳарбий қисм ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1986 йилда ва 1987 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган ҳамда улардан далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech