11 Июл 2025 йил 160

Ҳамкорликдаги тадбирлар давомида фуқаронинг ёнидан “Гашиш” аниқланди

Жорий йилнинг 27 июнь куни ДХХ туман бўлими ва Чортоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан Чортоқ тумани Боғ маҳалласи ҳудудида, Чортоқ тумани, “Тенгдош” маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган, фуқаро Ю.Анинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ёнида соф оғирлиги 2,0 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наганман вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech