29 Март 2022 йил 446

Ҳамкорликдаги тадбирда ўғирланган автомашина топилди.

Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1957 йилда туғилган фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 27 март куни соат 22:40 дан 28 март куни соат 07:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс дарвозахонасида бўлган Нексия-2 русумли автомашинасини олиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат бўйича вилоят ҳудудида “Тўсиб ушлаш” махсус режаси ҳаракатга келтирилган.

Ушбу автомашина ЙҲХБ инспектори ва Косонсой тумани ИИБ ҲПМБ профилактика инпектори томонидан Косонсой тумани Обод МФЙ ҳудудида тўхтатилган вақтида номаълум шахс улардан қочиб, автомашинани Гулистон МФЙ ҳудудига ташлаб, воқеа жойидан яширинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБ томонидан воқеа жойини кўздан кечириш давомида, автомашинани олди чап томон эшиги ташқи томонидан олинган 1 дона қўл бармоқ излари вилоят ИИБ ЭКБда мавжуд бўлган шахсни идентификация қилиш тизимида текширилганида, ушбу қўл бармоқ изи, Наманган шаҳрида яшовчи, 2003 йилда туғилган шахснинг ўнг қўл кўрсатгич бармоғига мос келганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech