5 Август 2021 йил 363

Алданган фуқаро ИИБга мурожаат қилди

2021 йил 5 июнь куни, Чуст шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил октябрь ойида, Наманган туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган ва Наманган туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаролар уни ишончига кириб, 2 та Дамас русумли автомашиналарини пулини хар ой бўлиб тўлаш шарти билан 10 ойда беришларини айтиб, алдаб, автомашиналарини олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юборганликларини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Бундан ташқари, фуқаролар 2020 йил сентябрь ойида, Наманган туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқарони ишончига кириб, Дамас русумли автомашинасини ўрнига 2020 йилда ишлаб чиқарилган янги Дамас русумли автомашина олиб беришларини айтиб, алдаб, автомашинасини олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 август куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech