21 Апрел 2022 йил
494
Алданган аёллар ИИБга мурожаат қилди.
2022 йил 11 апрель куни Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1988 йил ва 2001 йилда туғилган аёллар ариза билан мурожаат қилишиб, шу йил 8 февраль куни Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган аёл уларни алдаб, БААнинг Дубай шаҳридаги кафеда иш борлиги, ойига 1.200 АҚШ долларидан ойлик беришини айтиб, ўзи уларни Дубай шаҳрида кутиб олиб, “Света” ва “Нозима” исмли аёлларга топшириб, ўзларини эркига хилоф равишда фоҳишалик қилишга мажбур қилганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 19 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати