28 Апрел 2023 йил 640

Қалбаки пулни муомалага киритмоқчи бўлган шахс жиноят устида қўлга олинди.

2023 йил 25 апрель куни вилоят ДХХ, ИИБ ЖҚБ, шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳар Давлатобод тумани Давлатобод МФЙда жойлашган кўп қаватли уй олдида шу туманда яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро қалбаки чет эл валютасини ўтказиш мақсадини кўзлаб, тадбир иштирокчисига 39 дона 100 АҚШ доллари купюраларидаги жами 3.900 АҚШ доллари қалбаки пулларни 1.000 АҚШ долларига алмаштираётган вақтида ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech