Ҳайдовчи ортиқча юк эвазига инспекторга пора таклиф қилди.
2021 йил 28 май куни, Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ 1-сафарбарлик гуруҳи инспектори, Наманган вилояти ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, шу куни соат 03.00 ларда, Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудида жойлашган тарозида хизмат олиб бораётган вақтида, Косонсой туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Чакман русумли юк автомашинасига белгиланган меъёридан ортиқча юк ортганлиги сабабли унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлган вақтида, хайдовчи автомашинасини ортиқча юк билан ўтказиб юборишлик эвазига 500.000 сўм пул беришни айтиб, унга пора таклиф қилаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ 1-сафарбарлик гуруҳи инспекторининг билдиргисига асосан шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими ва Поп тумани прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, хайдовчи Қўшминор МФЙ ҳудудидаги савдо дўкони олдида Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ 1-сафарбарлик гуруҳи инспекторига 395.000 сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.Ушбу ҳолат бўйича ИЖҚКД туман бўлими томонидан 2021 йил 23 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати