22 Апрел 2023 йил 437

Ҳайдовчи омонатга хиёнат қилди.

2023 йил 18 апрель куни Уйчи тумани «Ёркатай» МФЙда яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 10 апрель куни Наманган шаҳар «Чорсу» МФЙ Кўзагарлик кўчасида ўзига нотаниш бўлган таксига 550.000 сўм пулларни бериб, «Дўстлик» МФЙда жойлашган «Малика» номли ошхонага олиб бориб беришини айтганлигини, лекин нотаниш ҳайдовчи пулларни олиб бормаганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ 4-отряд сафдор ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланиб, тегишли кўргазмалар олинган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech