10 Июл 2021 йил 662

Аҳоли ва ёшларни ОИТСдан сақлаш тадбирлари ўтказилмоқда

2021 йил “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили муносабати билан Мамлакатмизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Наманган вилояти ИИБ томонидан ҳам “Соғлом ҳаёт” махсус профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.

Тадбир доирасида ёшларнинг жисмоний ва маънавий фаолликларини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, кенг аҳоли вакиллари айниқса ёшларнинг ортирилган иммунитет танқислиги синдроми инфекциясини тарқалишига қарши кураш бўйича билимларини ошириш ва мазкур касалликнинг олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларни изчиллик билан ташкил этиш асосий мақсад қилиб олинган.

Икки босқичда ташкил этилиши режалатириб олинган махсус профилактик тадбирларнинг биринчи босқичи 1 июлдан 15 июлгача давом этиши белгиланган. Шу мақсадда Наманган шаҳар ИИО ФМБ ва барча туман ИИБ бошлиқлари аввало тизим ходимларини тўплаб, уларга тадбир мохиятини тушунтиришмоқда. Аҳоли ва ёшлар ўртасида огоҳлантирувчи тадбирлар, мавзу бўйича профилактик суҳбатлар ўтказиш, ножўя ҳолатлар аниқланганда уларга қонуний чора кўриш зарурлиги айтилди.

Ходимларга жойларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи кичик хажмдаги тарғибот материалларини тарқатиш ОИВ ва ОИТС касаллигининг оғир оқибатлари худудлар бўйлаб педагоглар, шифокорлар, диний идора вакиллари, хокимлик ходимларидан иборат ҳамкорликдаги “Ташвиқот” гурухлари ёрдамида аҳолига тезкор етказилиш бўйича топшириқлар белгилаб берилди.

Шунингдек, “Хавфли гурух”га мансуб бўлган шахсларнинг хаёт тарзи ўрганилиб улар билан суҳбатлар ўтказиш, аҳолини карантин қоидаларига қатъий амал қилишларига чорлаш ва барча ижтимоий обектларда жамоатчилик назоратини кучайтириш тайинланди. Профилактик тадбирлар ҳамда унинг натижалари билан навбатдаги лавхаларимиз орқали батафсил маълумот берамиз.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech