17 Июл 2021 йил 522

Ағдарилиб кетган "Дамас"нинг йўловчиси шифохонага ётқизилди.

Жорий йил 24 июнь куни соат 17:00 ларда, Давлатобод тумани И.Каримов кўчасида, Наманган туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро ўзи ишлайдиган МЧЖга тегишли бўлган Дамас русумли автомашинани бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай ағдарилиб кетган.
Натижада, автомашинада бўлган ҳамкасби, Наманган шаҳрида яшовчи, 1967 йилда туғилган фуқаро бош мия чайқалиши, чап елка соҳаси силжиб синиши ташҳиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech