9 Апрел 2021 йил 394

Ағдарилиб кетган автомашинанинг йўловчиси шифохонада вафот этди.

Жорий йил 8 апрель куни соат 14:55 ларда, Наманган-Чортоқ йўлининг 36 км.да Спарк русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг четига чиқиб, ағдарилиб кетган.
Натижада, автомашинада бўлган 21 ёшли йўловчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Автомашина ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчилар эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech