7 Феврал 2022 йил 420

Ағдарилган автомашина йўловчиси вафот этди

2022 йил 4 февраль куни соат 05:00 ларда, Тўрақўрғон тумани Шохидон МФЙ ҳудудида, Нексия-3 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган.

Натижада, автомашина салонида бўлган ҳайдовчини бирга яшовчи, 1995 йилда туғилган ўғли олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган ҳамда, автомашина ҳайдовчи бош мия очиқ шикасти, бош мия тўқималари эзилиши, мияга қон қуйилиши, чап елка суягини ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 4 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech