Ағдарилган автомашина ҳайдовчиси шифохонада вафот этди
2021 йил 19 декабрь куни соат 03:10 ларда, Наманган-Уйчи-Учқўрғон йўлининг 31 км.да, Янгиер МФЙ ҳудудида, Уйчи туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро Спарк русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Учқўрғон туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқарони йўл варақаси билан бошқарувида бўлган Нексия русумли автомашинаси билан тўқнашиб, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган.
Натижада, Спарк русумли автомашина ҳайдовчиси бош мия чайқалиши, ўнг оёқ сон суягини синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажадарга қарамай, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 23 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати