11 Апрел 2025 йил 1183

Наманган вилоятида афв этилган фуқаролар билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 март кунги "Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида"ги ПФ-62-сон фармонига асосан Республика бўйича жами 488 нафар шахслар афв этилди.

Ушбу фармон ижрога қаратилганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг ҳудудларларда сайёр қабуллари ва учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Навбатдаги учрашув Наманган шаҳрида ташкил этилиб, вилоят ИИБ раҳбарияти, вилоят ҳокимлиги ва бошқа соҳага дахлдор ташкилотлар вакиллари иштирок этди ва вилоятимиз бўйича афв этилган жами 26 нафар шахсларнинг барчаси билан уларнинг бандлигини таъминлаш, соғлиқларини тиклаш ва бошқа масалалар бўйича якка тартибда суҳбатлашилди. Шу билан бирга, давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик, уларга жамиятга мослашишда, муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратишда берилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашув давомида аниқланган муаммоларнинг аксарияти ўрнида бартараф этилиб, муддат талаб этадиган мурожаатларга масъуллар бириктирилди.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июнь кунги ПҚ-299-сон қарори бўйича "меъморчилик, кулолчилик ва ҳунармандчилик йўналишларида" дастлабки ижтимоий – моддий ёрдам пакети бўйича тушунтиришлар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech