Аёл ва эркак қаровсиз қолдирилган хонадонга ўғирликка тушди.
2021 йил 25 август куни, Уйчи туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 21 август кунига ўтар кечаси яшаш уйида хеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига очиқ қолган дарвоза орқали кириб, хонада бўлган нархи 2.400.000 сўмлик “Шиваки” русумли телевизорини, нархи 140.000 сўмлик 1 дона қўл соатини ҳамда 3.000.000 сўмлик хар-хил турдаги аёллар материалларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Уйчи туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро ва шу туманда яшовчи, 1997 йилда туғилган аёл содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 сентбярь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати