24 Сентябр 2021 йил 842

Аёл миллат давомчиси.

Бугунги кунда юртимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва роли кенгайтирилиб, улар турли жабҳаларда ўз иқтидор ва салоҳиятларини синаб келмоқдалар. Истаймизми, ё‘қми ўз ўрнига эга аёллар билан бир қаторда тазйиқ ва зўравонликларга дучор бўлаётган, охири берк кўчаларга кириб қолган, диний билими етарли бўлмаслиги натижасида турли экстремистик гуруҳлар домига тушиб қолаётганлар, шунингдек оиласи ажрим ёқасига келиб қолган хотин-қизлар ҳам йўқ эмас.

Шу боисдан Наманган шаҳри ҳудудида истиқомат қилувчи аёлларнинг муаммо ва мурожаатларини ўрганиш, улар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик каби ҳолатларни олдини олиш, эрта турмушнинг салбий оқибатлари, диний ақидапарастлик моҳиятлари ҳақида тўлақонли тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори, маҳалла маслаҳатчилари ва бошқа алоқадор идора вакиллари томонидан "Байналминал", "Шодлик", "Обиҳаёт" МФЙ аёллари билан учрашув ташкил этилди.
Унда аёлларнинг мавжуд муаммолари тингланиб, бу борада керакли тавсия ва амалий кўмаклар берилди. Шунингдек, оила фарзанд тарбиясига бўлган мас’улиятни ошириш ҳақида алоҳида сўз юритилиб, оналарнинг ҳуқуқий, ма’навий саводхонлиги юқори бўлиши боланинг тарбияси ва келажакда ўз ўрнига эга бўлишида бош омил бўлиши тушунтирилди.

Жойларда аёлларнинг муаммоларини ҳал этиш, ҳуқуқий кўмак бериш ва бандлигини та’минлашга қаратилган амалий барча ҳудудларда давом эттирилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech