6 Январ 2024 йил
3082
Шаҳар осойишталигини таъминлаш йўлидаги "Хавфсиз тун" профилактик тадбирлари давом этмоқда
Наманган шаҳар ҳудудида осойишталик ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида "Хавфсиз тун" профилактик тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бу галги тадбирлар олдидан ҳам хизматга жалб этилган ходимларга вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари томонидан хизмат олди йўриқномаси ўтказилди. Унда фаолият давомида амалга ошириш лозим бўлган вазифалар тақсимланиб, ҳар бир ходим иш жараёнида ваколат доирасидан четга чиқмаслик, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, қонун устуворлигини таъминлаш йўлида масъулиятни янада оширган ҳолда хизмат олиб бориш лозимлиги талаб этилди.
Профилактика, ЙПХ ва ППХ инспекторларига йўлларда, жамоат жойларида, гавжум масканлар ва кўп қаватли уйлар атрофида ҳушёр ҳолда иш ташкил этиш кўнгилсиз ҳодисалар юзага келишига йўл қўймаслик бўйича йўриқномалар берилиб, рейдга жалб этилган барча ходимлар хизматга кузатилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати