30 Май 2025 йил 343

Яшаш уйининг томорқасида “Кўкнор” ўсимлигини парваришлаётган шахсга чора кўрилди

Жорий йилнинг 18 май куни “Қорадори-2025” тезкор тадбири давомида, Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан, Наманган тумани, “Қўқонқишлоқ” маҳалласида яшовчи, 1969 йилда туғилган, фуқаро У.Мнинг яшаш ҳовлиси кўздан кечирилганда, томорқасида 7 туп “Кўкнор” ўсимликларини парваришлаб келаётганлигини аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech