11 Июн 2025 йил
1075
Яшаш уйининг том қисмида “Марихуана” моддасини сақлаб келаётган шахс аниқланди
Шу йилнинг 30 апрел куни Чуст тумани ИИБ ходимлари томонидан, Чуст тумани, “Кўктош” маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган, фуқаро А.Днинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш уйининг том қисмидан соф оғирлиги 23,17 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси ҳамда 104,61 грамм бўлган Каннабис (наша) ўсимлигини сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати