24 Июн 2025 йил
159
Яшаш уйида психотроп модда сақлаб келаётган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 24 май куни Чуст туман ИИБ ходимлари томонидан, Чуст тумани, “Лайлак-уя” маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган, фуқаро А.Снинг “Чуст Гулзори” маҳалласида жойлашган яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш уйидан ўткир хидли соф оғирлиги 0,89 грамм бўлган, а́льфа-пирролидиновалерофено́н (а-PVP) моддаси мавжуд бўлган кукунсимон психотроп модда сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати