31 Октябр 2025 йил 140

Яшаш уйида гиёҳванд модда сақлаб келаётган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни ўтказилган тезкор-профилактик тадбир давомида, Поп тумани «Чодакбоши» маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган Б.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, уйида целлофан пакетга ўралган оғирлиги 1.98 грамм “Кўкнор сомони” ва оғирлиги 1,13 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик модда борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech