28 Май 2025 йил
297
Яшаш уйида гиёҳванд модда сақлаб келаётган шахсга чора кўрилди
Жорий йилнинг 18 май куни Наманган шаҳар ИИБ ходимлари томонидан, Наманган шаҳар, “Обод” маҳалласида яшовчи, 1964 йилда туғилган, фуқаро Ю.Ининг яшаш уйи кўздан кечирилганда, ётоқхонасидан соф оғирлиги 0,48 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати