21 Июл 2025 йил 609

Яшаш уйида гиёҳванд модда сақлаган шахсга қонуний чора кўрилди

Жорий йилнинг 28 июнь куни ўтказилаётган “Қорадори-2025” тадбири давомида, Тўрақўрғон тумани ИИБ ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида Тўрақўрғон тумани, “Исвахон” маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган, фуқаро Ю.А ўзининг яшаш хонадонининг ётоқхонасида соф оғирлиги 20,74 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech