7 Июн 2025 йил
184
Яшаш уйида гиёҳванд модда сақлаётган фуқарога қонуний чора кўрилди
Жорий йилнинг 22 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2025” тадбир давомида, вилоят ИИБ ходимлари томонидан, Наманган шаҳар, “Обод” маҳалласида яшовчи, 1978 йилда туғилган, фуқаро С.Мнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, ётоқхонаси деразасида целлофан пакетда 1,73 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати