30 Май 2025 йил
338
Яшаш уйида гиёҳванд модда сақлаётган шахснинг қилмишлари фош этилди
Жорий йилнинг 19 май куни “Қорадори-2025” тезкор профилактик тадбири давомида, Поп тумани ИИБ ходимлари томонидан, Поп тумани, “Озод” маҳалласида яшовчи, 1958 йилда туғилган, фуқаро Ю.Ининг яшаш уйи кўздан кечирилганда, хонадон омборхонасида соф оғирлиги 51,83 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати