4 Август 2025 йил
246
Яшаш хонадонида каннабис сақлаётган шахсга чора кўрилди
Жорий йилнинг 18 июль куни Янгиқўрғон туманида ДХХ туман бўлими ва туман ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида, Янгиқўрғон тумани "Намуна" маҳалласида яшовчи, 1972 йилда туғилган М.Ани яшаш хонадонида қоғозга ўралган 3,72 грамм «Каннабис» ўсимлигини сақлаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати