31 Октябр 2025 йил 140

Яшаш хонадонида «Каннабис» парваришлаётган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Чуст туман ИИБ ходимлари томонидан, туманнинг “Лайлак уя” маҳалласида яшовчи, 1988 йилда туғилган У.Х.ни яшаш ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилганида 8 туп «Каннабис» ўсимликларини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech