25 Сентябр 2025 йил
100
Яшаш хонадонида гиёҳвандлик моддалари сақлаб келаётган шахс аниқланди
"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлик" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 23 сентябрь куни Поп туман «Наврўз» маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида соф оғирлиги 2,3 грамм бўлган «Марихуана» ва 5,9 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати